Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Март/2020   Иқтисодиёт

«Demo Day» якунида энг яхши 5 та лойиҳа учун маблағ ажратилди


ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Россия Федерацияси – БМТ Тараққиёт дастурини ривожлантириш мақсадида” Траст фондининг молиявий кўмаги асосида Ёшлар инновацион ғоялари ва стартап-лойиҳаларига кўмаклашиш мақсадида «Стартап-ташаббуслар» дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Дастурнинг 4-босқичи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олди ва унга 648 та ариза қабул қилди. Номзодлар босқичма-босқич сараланиб, «Demo Day» якунида энг яхши 5 та лойиҳа ўз стартапини ривожлантириш учун мукофот маблағлари билан тақдирланди.

«Demо Day»га тақдим этилган стартап-лойиҳаларнинг кичик ишчи моделлари иштирокчилар томонидан уч ой мобайнида яратилган, амалиётда синаб кўрилган, лойиҳаларнинг камчиликлари таҳлил қилиниб, мукаммаллаштирилган.

Бундан ташқари ўтган давр мобайнида жамоалар «тежамкор стартап» (Lean Startup) услубидан фойдаланиб, стартапни ривожлантириш асосларини ўрганиш ва уни муваффақиятли бизнесга айлантиришга қаратилган амалий семинарда иштирок этди.

Шунингдек, стартап лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни тайёрлаш ва тақдимотини ўтказиш учун юқори малакали экспертлар, тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарслари ва маслаҳат учрашувлари ўтказилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ў...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Са...

Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги...

Жорий йилнинг 19 май куни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон...

“Tashkеnt Pharma Park” фармацевтика клас...

Давлатимиз раҳбари жорий йил 28 январь куни “Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб ...

Сўнгги янгиликлар