Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Доҳада Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


ДОҲА, 24 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Доҳа шаҳрида Қатар савдо ва саноат вазирининг ўринбосари Султон бин Рошид ал-Хотир билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда томонлар савдо алоқаларини ривожлантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, қўшма иқтисодий тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.

Султон бин Рошид ал-Хотир Қатар томони Ўзбекистон билан савдо ва саноат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Шу маънода, Қатар савдо ва саноат вазирлиги ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда ўзига хос кўприк вазифасини бажаришга тайёр. Доҳа ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши ҳам ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Қатар томони қўшма инвестиция лойиҳалари тайёрлаш, авваламбор, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини ривожлантириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув давомида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишига тайёргарлик кўриш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Саудия Арабистони компанияси қиймати 1 м...

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси миллий маҳсулотларимиз экспорт география...

Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати муҳока...

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаг...

Ўзбекистон ва Туркия экспертлари имтиёзл...

Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисида битимн...

Сўнгги янгиликлар