Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Сентябрь/2020   Мустақилликка 29 йил

«Дўстлик» ордени билан тақдирланган ЕТТБ ходими Камола Маҳмудова Буюк Британиядан миннатдорлик йўллади


ЛОНДОН, 3 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан дунёнинг турли минтақаларидаги ватандошлар самимий тилак ва табрикларини йўллашда давом этмоқда.

Буюк Британиядан навбатдаги ана шундай табрик Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ходими Камола Маҳмудовадан келди:

– Ассалом алайкум, азиз юртдошлар, азиз ватандошлар!

Ватанимиз мустақиллик куни билан барчангизни табриклайман. Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, ҳукуматимиз ва мени Мустақиллик байрами арафасида “Дўстлик” ордени билан мукофотлаган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Камтарона меҳнатимизнинг юқори баҳоланганидан хурсандман. Албатта, ҳар бир муваффақиятли лойиҳа ортида катта жамоа меҳнати мужассам. Шу боис ушбу мукофотни иқтидорли мутахассислар жамоасига берилган эътибор сифатида қабул қилиш мен учун шараф.

Шунингдек, ўтган йил краудфандинг компаниясига инвестиция киритган ҳомийлар ва лойиҳа донорларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Бу Хан академиясининг мамлакат тарихидаги биринчи муваффақиятли краудфандинг дастури эди.

Шунингдек, жорий йил COVID-19 га қарши курашишда Ўзбекистон билан бирдамлик хайрия акциясини муваффақиятли якунладик. Сўнгги уч йилда ЕТТБ бош қароргоҳида бизнинг акциямизни қизғин қўллаб-қувватлаган ва маданий тадбирларда қатнашган барча ижодий жамоалар ва истеъдод эгаларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Мавжуд қийинчиликларга қарамасдан барча ижодий хайрия тадбирларини онлайн тарзда ўтказишга муваффақ бўлдик. Маданий тадбирларда сайёрамизнинг бешта қитъасидан вакмиллар иштирок этди.

Қайд этиш жоиз, буларнинг барчасига ҳукумат сиёсати ва Президентимизнинг чет элда яшаб, меҳнат қилаётган мутахассисларга бўлган ижобий муносабати сабаб эришилди.

Шу ўринда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари вакилларига ҳам ўз ташаккуримизни етказишни истардим. Боиси улар нафақат фаолиятимизни қўллаб-қувватлашмоқда, балки уйидан олисда бўлган ҳар бир инсон учун олисдаги Ватан бўлди.

Яна бир бор барчангизни мустақиллик байрами билан табриклайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Мавзуга оид

“Etihad Airways” авиакомпанияси менежери...

Мухторжон Ахмедов, Бирлашган Араб Амирликларининг “Etihad Airways” авиакомпанияси менежери...

Бирлашган Араб Амирликларидан байрам таб...

Абдуллоҳ Темиров, "Dubai Holding Group Zara" компанияси бухгалтери (Абу Даби)...

Гранелло Роберто: Мен ўзимни Ўзбекистон ...

«Kelmer Group» компанияси раҳбари Гранелло Роберто

Сўнгги янгиликлар