Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Март/2023   Саналар

“Дубай Опера” мажмуасида “Баҳор” ансамблининг концерт дастури намойиш этилди

ДУБАЙ, 21 март. /«Дунё» АА/. Ўзбек маданиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш тадбирлари доирасида Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ва Дубай шаҳридаги Бош консуллиги иштирокида Дубай Амирлигидаги машҳур “Дубай Опера” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси “Баҳор” ансамбли концерт дастури намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Маданий дастур намойишида Бош консуллик ва элчихона таклифига биноан ушбу давлатда фаолият олиб бораётган бир қатор дипломатия ваколатхоналарининг раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди.

Бундан ташқари, ушбу маданий тадбирга БАА да фаолият юритаётган йирик тадбиркорлар,  қатор маҳаллий давлат идоралари ходимлари, санъат арбоблари, оммавий ахборот вакиллари таклиф этилди.

Амирликларда истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз вакиллари ушбу тадбирда фаол иштирок этишгани ҳолда Наврўз байрамини биргаликда нишонладилар.

Тадбир унинг барча иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Мавзуга оид

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Мудофа...

Дубайда ўтказилган фестивалда ўзбек мил...

Дубайдаги «Raffles international school» ва «New Academic School» мактабларида ўтказилган...

Ашхободдаги “Тошкент” сайилгоҳида Ўзбеки...

Элчихонамиз томонидан Туркманистон ТИ ва Маданият вазирликлари билан ҳамкорликда Ашхободда...

Сўнгги янгиликлар