Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Дубайда ҳунармандчилик маҳсулотлари сотишга ихтисослашган ўзбек дўкони очилади

АБУ-ДАБИ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Араб Амирликларида амалий сафар билан бўлиб турган Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев қатор икки томонлама музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Хусусан, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Sheikh Zayed Grand Mosque» мажмуаси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.  Унда ҳар йил ноябрь ва март ойларида Абу Даби амирлигида бўлиб ўтадиган «Шайх Зоид» фестивалида Ўзбекистон павильонини ташкил этиш ва ўзбек ҳунармандчилиги маҳсулотларини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Абу-Даби ва Дубай шаҳарларидаги йирик савдо марказларида ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этиш  юзасидан фикр алмашилди.

«Precise group» компаниялар гуруҳи президенти Л.Хохман билан бўлиб ўтган учрашувда компаниянинг эсдалик совғаларини ишлаб чиқариш имкониятларини Ўзбекистонда йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида жорий ойда Дубай халқаро аэропортига туташ ҳудудда, «Precise group» компаниясига тегишли савдо майдонида ўзбек ҳунармандчилик  маҳсулотлари дўконини ташкил этишга тўғрисида  келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Италияда Наврўз байрами арафасида “Navru...

Италиядаги элчихонамиз томонидан Наврўз байрами арафасида Милан шаҳрида “Navruz Cup-2022” ...

Ўзбекистон элчиси Киев мэри билан икки т...

Тошкент ва Киев ўртасидаги биродарлик алоқалари йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш...

Ўзбекистон элчиси ва БАА давлат вазири ...

Бугун мамлакатимиз элчиси Бахтиёр Ибрагимов Бирлашган Араб Амирликлари давлат вазири Аҳмад...

Сўнгги янгиликлар