27/Март/2023 Конституциявий ислоҳотлар
ДУБАЙ, 27 март. /«Дунё» АА/. «Synergy University Dubai» университети талабаси, ҳамюртимиз Севара Мищанская «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистон амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг нечоғли муҳимлигини таъкидлади.
— Ўзбекистон Конституцияси - Асосий қонун, аммо замонавий дунё шиддат билан ўзгариб бормоқда, бунинг натижасида конституциявий нормаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати туғилиши табиий.
Биз, талабалар, Конституциямизга киритилаётган ўзгартишларни қўллаб-қувватлаймиз. Чунки бу бизнинг турмуш даражамизни, шунингдек, таълим сифатини ошириш йўлидаги қадамимиздир.
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатимиз барқарор ривожланиши ва фаровонлигининг марказий бўғини, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши эса Ватанимиз келажагига бўлган қизиқишимиз ва масъулиятимиз натижасидир. Бизнинг фаол иштирокимиз бугунги ва келажак авлодлар учун сармоя киритиш баробарида давлат муваффақиятининг гаровидир.
Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот глобаллашув даврида инновацияларга, маданий меросни асраб-авайлашга содиқ миллатнинг шаклланишига хизмат қилади.
Муҳими, таълим тизимида амалга оширилаётган барча тизимли ва изчил ислоҳотларнинг бош мақсади баркамол шахсни тарбиялаш, унинг дунёқарашини замонавий билимлар асосида шакллантириш учун барча шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.