Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Октабрь/2020   Ўсиш нуқтаси

«Дунё» АА мухбирлари «Ургут» ЭИЗда замонавий электр печлар, газ плиталари ва тутун ютгичлар ишлаб чиқарилиши билан танишди


УРГУТ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган «Ургут» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Анвар Илёсов (фото).

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турнинг мақсади «Ургут» ЭИЗ мисолида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат комиссияси фаолияти натижалари билан танишишдан иборат бўлди.

Пресс-тур доирасида журналистлар “Sam elektro servis” ўзбек-турк қўшма корхонасида бўлиб, унинг фаолияти ва маҳсулотлари билан яқиндан танишди.

Икки йил олдин ишга туширилган корхонада бугунги кунда 35 дан ортиқ турдаги маҳсулот, хусусан электр печлар, газ плиталари ва тутун ютгичлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқаришга 6 миллион доллар миқдорида сармоя киритилган. Бугунги кунда 600 минг долларлик маҳсулотларнинг 40 фоизи чет элга экспорт қилинмоқда. Кунига 350-400 дона газ плиталари ишлаб чиқарилмоқда. 2021 йилда кир ювиш машиналари ва музлатгичлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

Мавзуга оид

Франциялик ватандош: компаниямиз Ўзбекис...

«ABM ORGANICS» Франция – Ўзбекистон компанияси бош директори ўринбосари Бекзод Шомақсудов...

Асака шаҳрида замонавий футбол тўплари и...

Асака шаҳрида замонавий футбол тўплари ишлаб чиқарилмоқда...

Миср ОАВларида: “Ўзбек тили ХI-ХIII асрл...

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўтказилган т...

Сўнгги янгиликлар