Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Долзарб

Дунёда 2,9 миллиард одам интернетдан ҳеч қачон фойдаланмаган


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. / «Дунё» АА/. Халқаро Электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, ҳозирги кунда  дунё аҳолисининг 37 фоизи интернетга умуман уланиш имкониятига эга эмас, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«БМТ янгиликлар» веб-сайтига кўра, интернетдан фойдаланувчи шаҳарликлар сони қишлоқ аҳолисидан деярли икки баробар кўп. Шу билан бирга, интернетга уланмаган 2,9 миллиард аҳолининг 96 фоизга яқини ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

Интернетдан фойдаланувчилар ўртасидаги ёш тафовути ҳам  яққол кўзга ташланмоқда. Масалан, 15-24 ёшдаги аҳолининг 71 фоизи   қолган ёшдаги одамларнинг эса 57 фоизи интернетдан фойдаланади.

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йил охиригача интернетга уланган аҳоли сони қарийиб беш миллиардга етади. Ўтган йили бу кўрсаткич 4,1 миллиардни ташкил этган эди.

Мавзуга оид

Бугун мамлакатимизда Учинчи Ренессансни ...

Кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида мамлакатимиз Пре...

Корея Халқаро иқтисодий сиёсат институти...

Жанубий Корея Халқаро иқтисодий сиёсат институти президенти, доктор Ким Хин Чон: – Бугун ...

Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада я...

2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясидаги «Йўл харитаси» лойиҳасида ма...

Сўнгги янгиликлар