Uz / Ўз Ru En

Toshkent

31/Январь/2021   Сиёсат

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг музокаралари якунланди


ДУШАНБE, 31 январь. /"Дунё" АА/. 26-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Музокаралар давомида томонларнинг ҳар ойдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган 2021 йилги тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Учрашув доирасида қўшма дала ишларини ўтказиш саналари ва жойлари тўғрисида келишувга эришилди, шунингдек, давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якуни бўйича тегишли Протокол имзоланди.

Учрашув дўстона ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти синовли йилнинг қа...

Ўзбекистон Президентининг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафа...

Ўзбeкистон ва Швeйцария Ташқи сиёсат маҳ...

Савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия соҳаларидаги ҳамкорлигнинг устувор хусусиятга эгал...

Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасидаги жараёнла...

Мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қўшилишини...

Сўнгги янгиликлар