Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   Сиёсат

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон дўстлик ва ҳамкорлик парламентлараро гуруҳларининг биринчи қўшма йиғилиши бўлиб ўтади


ДУШАНБЕ, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон парламент делегациясининг икки мамлакат дўстлик ва ҳамкорлик парламентлараро гуруҳларининг биринчи қўшма йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Тожикистоннинг “Ховар” агентлигига таяниб.

Олий Мажлис палаталари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясига Қонунчилик палатаси раисининг ўринбосари Улуғбек Иноятов раҳбарлик қилади.

Мажлиси намояндагоннинг Ўзбекистон парламенти билан дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳига Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон раиси муовини Дилрабо Мансури бошчилик қилади.

“Ховар” маълумотига кўра, Парламент делегацияларининг учрашувларини 21 сентябрь куни ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси Мажлиси намояндагон раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан ҳам учрашиб, Турсунзода шаҳрига ташриф буюради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Биринчи...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг...

Ўзбекистон Президенти Туркияга ташриф бу...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Та...

Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ...

Шу йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ...

Сўнгги янгиликлар