Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Сентябрь/2022   Долзарб

ЕХҲТ Доимий кенгашининг аъзолари Ўзбекистонни Самарқандда ШҲТ саммитини муваффақиятли ва самарали ўтказгани билан қутлашди

ВЕНА, 26 сентябрь /“Дунё” АА/. 22-23 сентябрь кунлари Австрия пойтахтида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Доимий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Гибрид форматда ўтказилган мазкур йиғилишда 57 иштирокчи давлат ва мулоқот бўйича 11 ҳамкор давлатнинг доимий ваколатхоналари раҳбарлари ва вакиллари, ЕХҲТ Котибияти раҳбарияти иштирок этди.

Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги доимий ваколатхонаси ташаббуси билан йиғилиш кун тартибига 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунларига бағишланган алоҳида масала киритилди.

Мазкур банд доирасида Ўзбекистон делегациясининг маърузаси тингланди. Унда ШҲТнинг олий даражадаги сўнгги саммити якунлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Саммитда иштирок этиш учун Самарқандга иштирокчи, кузатувчи ва таклиф этилган ҳамкор давлатлардан 20га яқин етакчи ҳамда юқори мартабали меҳмонлар, шунингдек, 10 нафар халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари келгани қайд этилди. Учрашув кун тартибига мувофиқ, давлат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан долзарб минтақавий ҳамда халқаро муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Самарқанд саммити ШҲТга аъзо давлатлар доирасини кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, Эрон ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлида муҳим қадамни ташлади, Миср ва Қатар эса мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олди. Шунингдек, аъзо давлатлар Беларусга ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, шунингдек, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив ороллари, БАА ва Мьянмага мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартибини бошлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Саммит якунлари бўйича имзоланган ҳужжатларнинг рекорд сони (44 та ҳужжат) йиғилиш иштирокчилари эътиборини тортди. Қайд этилишича, мазкур ҳужжатлар ШҲТ давлатларининг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, савдо ва бошқа ҳамкорликнинг машҳур ва истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлигига умумий ёндошувларини акс эттиради.

Ўзбекистон тақдимотидан сўнг ЕХҲТга аъзо давлатларнинг дипломатия ваколатхоналари вакиллари ўз таассуротларини билдирдилар. Сўзга чиққан мамлакатлар вакиллари ШҲТ саммитининг Самарқандда муваффақиятли ва самарали ўтгани билан қутлашар экан, тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан юқори савияда ташкил этилганини таъкидлашди.

ЕХҲТ Доимий кенгаши йиғилиши якунида Ўзбекистон делегациясининг маърузаси матни ЕХҲТнинг расмий ҳужжатлари доирасида институтлар ва иштирокчи давлатлар ўртасида тарқатилди.

Ушбу Доимий кенгаш мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва Вазирлар кенгаши мажлислари оралиғида ЕХҲТнинг кундалик оператив фаолиятига раҳбарлик қилиш учун асосий қарор қабул қилувчи орган ҳисобланади. У ўз ваколатлари доирасида ЕХҲТ Вазирлар кенгаши саммитлари ва йиғилишларида белгиланган ва қабул қилинган вазифаларни бажаради. Доимий кенгаш ҳафтада бир марта Венада йиғилади.

Мавзуга оид

Туркиядан муносабат: Янги Ўзбекистон кўп...

Туркия эксперт-таҳлил ҳамжамияти Ўзбекистоннинг МДҲдаги алоқаларини ривожлантириш бўйича ҳ...

Божхона постларида «коронавирус»га қарши...

Бугунги кунда хавф солаётган глобал муаммолардан бири бу, шубҳасиз, «коронавирус»дир....

Эронда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётг...

Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан хорижда меҳнат ...

Сўнгги янгиликлар