Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Декабрь/2022   ТИВ янгиликлари

ЕХҲТ ПАнинг 2023 йилдаги кузги сессияси Ўзбекистонда бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Лодзь шаҳрида бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-мажлиси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (ЕХҲТ ПА) раиси Маргарита Седерфельт билан учрашди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи сийсат идораси раҳбари Маргарита Седерфельтни жорий йилнинг июль ойида Ассамблея раиси лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва ЕХҲТ ПА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Владимир Норов ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси раисига Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган, жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган жадал ва кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилганидек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишдан иборат.

2023 йилда Ўзбекистонда ЕХҲТ ПАнинг кузги сессиясини  ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда айрим  халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирла...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий...

Тошкентда 8 декабрь куни Италия ва Марка...

Эртага Тошкент шаҳрида “Италия – Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи вазирлар конференцияси б...

Тошкентда “Ўзбекистон ёш дипломатлари кл...

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муассислигида ташкил этилган “Ўзбекистон ёш дипломат...

Сўнгги янгиликлар