Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Марказий Осиё

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Тошкентга келди


ТОШКEНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - давлатимиз раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов яқинда маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон Президенти томонидан ҳам қабул қилинади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар в...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхободга амалий ташрифи доирасида бугун Т...

Қирғизистон Бош вазири пойтахтимиздаги «...

Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида п...

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қирғ...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистонга 10 минг дона олма, ўрик, гило...

Сўнгги янгиликлар