Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Ватандошларимиз

Екатеринбургдаги автоҳалокатда икки нафар ўзбекистонлик вафот этган


ЕКАТЕРИНБУРГ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Кеча Екатеринбургда бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган “Volkswagen Polo” русумли енгил машина йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учраган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, бунинг оқибатида икки нафар юртдошимиз - 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. Беш нафар киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.

Мавзуга оид

Шаржада меҳнат қилаётган юртдошларимизга...

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси томонидан Рамазон ойи муносабати ...

Туркиядаги ватандошлар: Конституция – му...

Истанбул шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари Конституциямизнинг 28 йилл...

Ўзбек дипломатлари Жанубий Кореянинг Чеж...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳ...

Сўнгги янгиликлар