Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Жамият

«Эл-юрт умиди» жамғармаси расмий манбаларида стипендия ва грант танловлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилиб борилмоқда


ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси танлов асосида стипендиатларни хорижий мамлакатларда малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиб келмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бугунги кунда жамғарма томонидан стипендиалар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар, хорижий университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган стипендия ва грант танловлари ҳақидаги маълумотлар «Эл-юрт умиди»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябридан 20 октябрига кадар 100 га яқин ташкилот томонидан эълон қилинган стипендия ва грант танловлари тўғрисидаги маълумотлар жамғарманинг электрон ресурсларида нашр этилди.

Ушбу танловлар тўғрисидаги маълумотлар билан жамғарманинг “evuf.uz” расмий веб-сайти ва “https//t.me/elyurtumidifondation” телеграм каналига аъзо бўлиш орқали танишиб бориш мумкин. 

Мавзуга оид

Aмити университетида мактаб ўқувчилари у...

Пойтахтимиздаги Aмити университетида 140 нафар абитуриент учун экскурсия ва информацион м...

Ўзбек палови - дунё эътиборида. “Дунё” А...

Ўзбек халқининг дунёга машҳур миллий таоми — палов ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Ўзбекистон...

Президент «Аҳолини рўйхатга олиш тўғриси...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қон...

Сўнгги янгиликлар