Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


31/Август/2021   Мустақилликка 30 йил

Элчи Сунарио Картадината: Биз Ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида эришган натижалар билан фахрланамиз


ТОШКЕНТ, 31 август. /«Дунё» АА/. Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината «Дунё» АА учун интервьюсида халқимизни мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.

- Индонезия ҳукумати ва халқи номидан Ўзбекистон ҳукумати ва халқини мамлакатингиз мустақиллигининг  30 йиллик байрами билан қутлайман.

Биз Ўзбекистон мустақиллик йилларида эришган натижалар, айниқса, илм-фан ва таълимни ривожлантириш йўлидаги изчил саъй-ҳаракатлари билан  фахрланамиз.

Ислом цивилизацияси, Имом Бухорий ва Имом Термизий марказлари каби қатор илмий-тадқиқот мажмуаларининг яратилиши Янги Ўзбекистоннинг ўзлигини мустаҳкамлашига хизмат қилишига ишонамиз.

Умид қиламанки, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги муносабатлар узоқ йиллар давомида муттасил ривожланиб бораверади.

Мавзуга оид

АҚШ ва Канададаги ватандошлар Ўзбекистон...

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси, Нью-Йорк...

ЕИ махсус вакили: Ўзбекистон мустақиллик...

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакала Ўзбекистон давлат муста...

Парижда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 й...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва мамлакатимизнинг ЮНЕСКОдаги доимий миссияси Ватан...

Сўнгги янгиликлар