Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2022   «Дунё» АА репортажи

Элчи Зеавит Бен Хилель: Тошкентда ўрнатилган ёдгорлик ўзбек халқининг бағрикенглиги ва юксак инсонпарварлигини ўзида мужассам этган

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши даврида яҳудийларга  инсонпарварликнинг юксак намунасини кўрсатган ўзбек халқига миннатдорлик белгиси сифатида ўрнатилган ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири мухбири.


Исроил элчиси Зеавит Бен Хилель тантанали очилиш маросимидаги  нутқида ушбу ёдгорлик ўзбек халқининг феъл-атвори, бағрикенглиги ва энг юксак инсонпарварлигини ўзида мужассам этганини таъкидлади. «Мазкур ёдгорлик келажак авлодларга тарих сабоқларини ёдда тутиш, тинчликни асраб-авайлаш, асрлар давомида авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган дўстлик алоқаларини қадрлаш, ўзбек ва яҳудий халқлари ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга чақиради», деди  дипломат.

Тадбирда Мудофаа вазирининг маслаҳатчиси, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси раҳбари, полковник Шуҳрат Юсупов, «Ўзбекистон–Исроил» дўстлик жамияти раиси Саидаҳрор Ғуломов,  Давлат архиви директори Улуғбек Юсупов ва Қуддус университети ҳузуридаги Марказий Осиё яҳудийларини ўрганиш маркази раҳбари, профессор  Левин Зеев  сўзга чиқди.

Ёдгорлик пойида ўзбек, рус, инглиз ва яҳудий тилларида қўйидаги сўзлар ёзилган.

«1941 йилдан 1942 йилгача урушнинг оғир ва очарчилик  даврида Ўзбекистонга бир ярим миллиондан ортиқ қочқинлар ва эвакуация қилинганлар олиб келинди. Улар орасида бир неча юз минг ёрдамга муҳтож яҳудий қочқинлари бўлган. Нонини баҳам кўрган ўзбек халқининг меҳмондўстлиги туфайли қочқинлар бу ерда бошпана  топган. Яҳудий халқи ва Исроил давлати  буни миннатдорлик билан хотирлайди ва қадрлайди».

Мавзуга оид

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг бирин...

Бугун Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғил...

Бугун Сеул шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали...

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифи воқеалари д...

Вазир Ёсимаса Хаяси: Япония ҳукумати Янг...

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяcи бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистонга икки ку...

Сўнгги янгиликлар