Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Долзарб

Элчихона Корея Республикаси билан қутқарувчиларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашмоқда


СЕУЛ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Корея Республикаси Миллий қутқарув хизмати (МҚХ)нинг Тэгу шаҳрида жойлашган  қароргоҳига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Ташриф доирасида МҚХ раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказилиб, Қутқарувчиларни тайёрлаш марказининг ўқув масканлари билан танишилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва МҚХ ўртасида қутқарув хизмати ходимларини тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Коронавирус пандемиясига қарамасдан, халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, одамларни қутқариш, ёнғинлар, табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар оқибатларини бартараф этишда техник ва амалий ёрдам кўрсатиш, қутқарувчиларни тайёрлаш назарияси ва амалиётини такомиллаштириш, дунёнинг барча мамлакатлари қутқарув хизматлари мутахассислари ўртасида дўстона ва касбий алоқаларни ривожлантиришни йўлга қўйиш ва рағбатлантириш каби масалалар бугунги кунда муҳим ва долзарб вазифалар экани алоҳида урғуланди.

Жанубий Корея томони қутқарувчиларни тайёрлаш соҳасида тажриба алмашиш, ёнғин ва қутқарув техникасининг илғор намуналарини, шунингдек, қутқарув хизматларининг энг янги техника ва технологияларини биргаликда ўрганиш борасида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликни жадаллаштиришга қизиқиш билдирди. 2008 йилдан бошлаб ҳар йили МҚХ қароргоҳида халқаро қутқарув ўқув курслари ташкил этилиб, унда 18 мамлакатдан 400 нафардан зиёд қутқарувчи таълим олган. МҚХ раҳбарияти ушбу курсларда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларининг ҳам иштирок этиши мумкинлигини таъкидлади.

Тадбир якунида амалий ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида тез орада икки мамлакат қутқарув хизматлари мутахассислари ўртасида видеоконференция ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Андижонда қўшимча 789 лойиҳа доирасида 4...

Андижон шаҳрида ўтаётган йиғилишда вилоятда янги корхоналар ташкил этиш ва иш ўринларини к...

30 июнь — Халқаро парламентаризм куни...

Дунёда 30 июнь – Халқаро парламентаризм куни сифатида кенг нишонланади...

Ўзбекистон элчиси ва ASK президенти ҳамк...

Ўзбекистон элчиси Бахром Ашрафхонов Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар (иш берувчилар) т...

Сўнгги янгиликлар