Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Февраль/2021   Ватандошларимиз

Элчихонада Россия Мудофаа вазирлиги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик ҳарбийлар билан учрашув бўлиб ўтди


МОСКВА, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг 2021 йилга мўлжалланган режаси ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз Қуролли кучлари Бош штаби бош бошқармаси бошлиғи полковник Самандар Бозоровнинг Москвага ташрифи доирасида элчихона биносида Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё»АА ​​мухбири.

Тадбирда ўқиш жараёнида ўзининг юқори билими билан ажралиб турган, касбдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчилар фаолияти алоҳида қайд этилди. Россия Мудофаа вазирлиги олий ўқув юртлари раҳбарияти фикрига кўра, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари интилувчанлик, билим олишга чанқоқлик ҳамда юқори жисмоний тайёргарлик хислатлари билан ажралиб туради.

С.Бозоров юртдошларимизга Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари обрўсини янада мустаҳкамлаш учун юқори академик кўрсаткичларга эришиш, ўқув дастурларини пухта ўзлаштириш, шунингдек, ўзини ҳар томонлама чиниқтириш ва мустақил машғулотларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ватандошларимиз хорижда маданият ва спор...

18 декабрь куни Таиланд “Prince Mahidol Hall” мусиқа саройида ўтказилган Таиланд филармони...

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси ушбу ...

Мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли салома...

Туркиядаги ватандошимиз: Ўзбекистон мадҳ...

Бугун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун н...

Сўнгги янгиликлар