Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Эрон компанияси Фарғонада йирик кимёвий мажмуа қуришни режалаштирмоқда


ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Эроннинг “Gharavi Chemical Industries Group” компанияси вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири УзА маълумотига таяниб.

Тадбирда мамлакатимизга инвестиция жалб қилиши борасида ишлаб чиқилган бизнес-лойиҳа бўйича тақдимот ўтказилди.

Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 12 та корхонани бирлаштирган “Gharavi Chemical Industries Group” компанияси 40 турдан ортиқ маҳсулотни дунёнинг 20 га яқин мамлакатига экспорт қилади. Кимёвий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни барпо этиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича катта тажрибага эга компания Фарғона вилоятида ҳам шундай мажмуа қуришни режалаштирмоқда.

Лойиҳа доирасида уч босқичда 15,2 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилиб, ички бозор, қолаверса, МДҲ давлатлари ва Европага экспорт қилиш учун кимёвий ўғитлар, чорва озуқаси учун биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилади. Бунинг учун “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидан жой ажратиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими мажмуа лойиҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ривожланиш бўйича ҳамкор тузилмалар Ўзбе...

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида 40 дан ортиқ ривожланиш бўйича ҳамкор тузилмалар вак...

Жиззахда етиштирилаётган заъфароннинг Ит...

Кеча «BMB Trade Group» компаниясининг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Италияни...

Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро музокара...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Россия Федерацияси Бош в...

Сўнгги янгиликлар