Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Сентябрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Эрон ОАВ: ШҲТ-таҳликали дунёда конструктив мулоқот майдони ёҳуд Самарқандда битилган тарих

ТЕҲРОН, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Эроннинг етакчи «Iran Daily» газетасининг электрон нашрида «ШҲТ: таҳликали дунёда конструктив мулоқот майдони ёҳуд Самарқандда битилган тарих» сарлавҳали  мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Унда жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йигирма иккинчи саммитига мезбонлик қилгани маълум қилингани ҳолда бутун дунё нигоҳи қаратилган ушбу тадбирга асрлар давомида миллатлараро мулоқот, ўзаро маданий ва маънавий ҳамкорлик, савдо ва илмий алмашинувлар маркази бўлиб келган шаҳарнинг танланиши бежиз бўлмаганига урғу берилган.

Материалда қайд этилганидек, дунёда мураккаб вазиятлар кузатилаётган, дипломатия руҳи ўзгараётган, конструктив мулоқот майдони ва имкониятлари қисқариб бораётган бир шароитда ШҲТ сиёсий ўйинлардан холи, зиддиятлар четга суриладиган самарали ва амалий ҳамкорлик механизми сифатида юзага чиқмоқда.

«Ўзбекистон раислигида ШҲТ чинакам серқирра ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва эркин мулоқот ташкилотига айланди, ўз салоҳиятини қайтадан кашф этди,- дейилади нашрда. - Шу билан бирга, сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражада фаоллашган очиқ ва конструктив Янги Ўзбекистон дипломатияси ўз имкониятларини кенг минтақавий миқёсда кўрсата олди».

Материалда таъкидланганидек, пандемия бошланганидан буён сўнгги уч йилда илк марта юзма-юз мулоқот шаклида ўтказилган йирик анжуманда 14 та давлат етакчиси, Саудия Арабистони, Қатар ва Миср вакиллари, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

«Саммитда ШҲТ таркиби кенгайиб, шериклик муносабатлари ривожланиб бораётганига урғу берилди. Эроннинг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум, Миср ва Қатар давлатига мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар ҳамкорлик доираси кенгаяётганидан далолат беради», дея қайд этган форс газетаси.

Нашрда, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан саммитда илгари сурилган муҳим ва долзарб ташаббуслар, айниқса, «Шанхай руҳи» тамойили асосида ва бугунги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда ШҲТни 2040 йилгача ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш ҳақидаги таклиф Ташкилот аъзолари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланганига алоҳида эътибор қартилган.

«Ўзбекистон раҳбари томонидан ШҲТ раислиги доирасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида саксондан ортиқ тадбирлар муваффақиятли ўтказилди, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасида ўттиздан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди, - деб таъкидлайди Эрон нашри. - Ўзбекистон шафелигида илк бора аҳамият жиҳатдан долзарб бўлган ахборот хавфсизлиги, саноатни ривожлантириш ва гендер масалаларига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Тадбиркор аёлларнинг биринчи форуми аъзо мамлакатлар бизнес доираларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни янада яқинлаштиришга ёрдам берган бўлса, ШҲТнинг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми замонавий таҳдидларга биргаликда қарши курашиш асосида «таянч нуқталари»ни белгилаб берди».

Мақола якунида «Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўлди ва бунда сўнгги йилларда сифат жиҳатидан мутлақ янги кўриниш ҳосил қилган ўзбек дипломатиясининг ўрни ва роли беқиёсдир», деб ёзади  «Iran Daily».

Мавзуга оид

Туркиянинг “Bursa Global” интернет нашри...

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йилли...

Самарқандда ЮНВТО Бош Ассамблеясига тайё...

Испаниянинг «The Diplomat in Spain» етакчи ахборот агентлиги «Самарқанд - 2023 йилда жаҳон...

Сеулдан муносабат: Жанубий Корея ва Ўзбе...

Жанубий Кореянинг «Текёнг илбо», «Кёнсан мэил синмун», «Кёнбуктомин илбо» нашрларида икки ...

Сўнгги янгиликлар