Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Декабрь/2020   Долзарб

Эрон оммавий ахборот воситаларида МДҲ саммити натижалари ҳақида мақолалар нашр этилди


ТЕҲРОН, 25 декабрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18 декабрь куни ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан  билдирилган ташаббуслар ҳақида Эрон оммавий ахборот воситаларида шарҳлар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, Эроннинг етакчи «ITNA» ахборот агентлиги веб-сайтида «Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида МДҲ саммити бўлиб ўтди» сарлавҳали таҳлий мақола чоп этилди.

Материалда МДҲнинг улкан салоҳиятидан фойдаланиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан инқироздан тез фурсатларда чиқишнинг мақбул йўлларини топиш бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар таъкидланган. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар МДҲ ҳудуди, хусусан минтақа хавфсизлиги ва инсоният саломатлигини сақлашда муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратилган.

Материалда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий, траспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилган.

 «Мажлис доирасида транспорт йўлаклари рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, ўзаро келишилган тариф сиёсатини амалга ошириш ва преференцияларни ўзаро тақдим этиш транспорт соҳасидаги муҳим вазифалар сифатида белгиланганди», деб ёзади муаллиф.

Шунингдек, нашрда МДҲ ижодий ва илм-фан вакилларининг навбатдаги форуми доирасида Ўзбекистонда «Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий мероси» мавзусидаги конференцияни ўтказиш ғояси илгари сурилганлиги ва бу анъанавий яқин бўлган гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг Франция, Испания ва Буюк ...

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича...

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-...

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсири...

Банклар фаолиятининг барқарорлигини таъм...

Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор иш...

Сўнгги янгиликлар