Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Февраль/2020   Тошкент халқаро инвестиция форуми

Эрон жамоатчилиги Тошкент халқаро инвестиция форуми салоҳиятини юқори баҳоламоқда


ТЕҲРОН, 11 февраль. /«Дунё» АА/. Пойтахтимизда жорий йил 5-6 март кунлари I Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эрон ишбилармон доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётгани ва у бизнес соҳасида юқори даражали тадбир экани юзасидан маълумот берилди.

Форум доирасида 1 минг 500 дан зиёд халқаро ва маҳаллий компаниялар вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, чет эллик журналистлар иштирок этиши кутилмоқда.

Эроннинг инглиз тилида нашр этиладиган «Iran News» газетаси мухбири Ф.Тахерпурнинг қайд этишича, Ўзбекистон қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга, иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлашга муваффақ бўлди. Бу чет эллик ишбилармонлар ва инвесторлар учун муҳим мезон.

Суҳбат давомида “Saat24.news” ахборот агентлиги мухбири М.Жанансефат Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида қуйидагиларни қайд этди:

“Ўзбекистон қисқа вақт ичида катта ислоҳотларни амалга оширди ва салмоқли натижаларга эришди. Сармоявий форум доирасида йўлга қўйиладиган янги шериклик, шубҳасиз, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади”.

Мавзуга оид

Тошкент халқаро инвестиция форумида Ҳинд...

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мух...

Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси нем...

Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси (ГИШҚ) сайтида жорий йил 5-6-март кунлари Тошкентда б...

Исроилда Тошкент халқаро инвестиция фору...

Мамлакатимизнинг Исроилдаги элчихонаси томонидан пойтахтимизда шу йил 5-6 март кунлари бўл...

Сўнгги янгиликлар