Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Долзарб

Эронда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар юртдошларимизга табрик йўллади


ТЕҲРОН, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган ватандошлардан юртдошларимиз номига байрам табриклари келиб тушмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нодир Ҳакимов, Ўзбекистон экспортчилар уюшмасининг Эрондаги вакили:

– Мен учун Конституция, авваламбор, мамлакатимиздаги тартиб ва адолатнинг кафолати ҳамда барча ҳуқуқ ва эркинликларнинг тўпламидир.

Биз нафақат мамлакатимиз Бош қомусини ҳурмат қилишимиз, балки унга риоя қилишимиз керак.

Ҳар бир инсон ўз конституцион ҳуқуқларини тўлиқ билиши шарт, деб ҳисоблайман ва мен ҳам ўз ҳуқуқ ва бурчларимни теран англайман.

Мисол тариқасида айтишим мумкинки, ўз конституцион ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда, 2019 йилда Олий Мажлиснинг қуйи палатасига бўлиб ўтган сайловда иштирок этиб, ўз овозимни муносиб номзодга бердим.

Конституция куни ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ҳаётидаги муҳим сана ҳисобланади. Ушбу кун ҳар биримизга танлаш эркинлиги ва мақсадларимизга эришиш учун имкониятлар мавжудлигини эслатиб туради.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолати бўлган Бош қомусимиз – Конституция қабул қилинган кун билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман.

Расулбек Алиев, Эроннинг “Ал-Мустафо” халқаро университети талабаси:

–   Конституцияда мустаҳкамланган ҳуқуқларини биладиган ва улардан унумли фойдалана оладиган одамларгина мамлакатда демократик жарёнларни такомиллаштириш жараёнида фаол равишда иштирок этиши мумкин.

Конституциямизнинг 22-моддаси Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишини кафолатланиши белгилаб қуйилганлиги боис, мен ушбу моддага таянган ҳолда Теҳрондаги элчихонамизда вақтинчалик консуллик рўйхатига олинганман ва давлатимиз ҳимоясида эканимни доимо ҳис этиб тураман.

Ушбу қутлуғ сана умумхалқ байрамларимиз қаторидан муносиб ўрин эгаллаб, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро тақдирида, уларнинг бугунги фаровон ҳаёти, эртанги порлоқ келажаги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Конституциянинг беқиёс ўрни ва аҳамиятини яна бир бор эслаш ва тасаввур қилишга ундайди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ушбу муборак сана билан чин юракдан табриклайман.

Мавзуга оид

Исроилдаги элчимиз лавозимига тайинланга...

Учрашув давомида Исроил Давлати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги илм-фан ва иннова...

Латвия ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг ...

Бугун Латвиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири - «LETA» ахборот агентлиги ингл...

Ўзбекистон Президенти ташаббусини ҳаётга...

Дилдора Иброҳимова, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳаси раҳба...

Сўнгги янгиликлар