Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Эрондаги ватандош: Бош қомусимизга ўзгартиришлар киритиш - замон талаби

ТЕҲРОН, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) котибиятининг туризм департаменти директори, ватандошимиз Жасур Ражабов Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш жараёни юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


-Ҳар бир давлат тараққиётининг маълум бир босқичида Бош қомусини замон талаби ва халқ эҳтиёжидан келиб чиқиб ўзгартириши ёки унга қўшимчалар киритиши мумкин. Ривожланган мамлакатларнинг Конституциялари ҳам халқ иродаси ва талаби билан бир неча бор ўзгарган, - деди у.- Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларини қамраб олди ҳамда ҳар бир соҳага янгича ёндашув ва янгича руҳ олиб кирмоқда. Шу маънода Бош қомусимизга ўзгартириш киритиш замон талаби деб ўйлайман ва мазкур ташаббусни қўллаб қувватлайман.

Матбуотда эълон қилинган таклифларни кўриб чиқар эканман, ҳуқуқшунос бўлганим туфайли бир таклиф эътиборимни тортди. Унга биноан, Ўзбекистоннинг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритишга ҳақли. Ушбу таклиф, башарти қабул қилинган тақдирда, шубҳасиз фуқароларимизнинг давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтиради ҳамда жамият талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган халқчил қонунлар қабул қилинишига кўмаклашади, деб ўйлайман. Бундан ташқари мазкур ташаббус жамиятда  ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Яна бир нарса, янгиланаётган Конституциямизда Ўзбекистон барча давлатлар, хусусан, яқин қўшниларимиз билан алоқаларда тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши янги норма сифатида киритилмоқда. Бу эса Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бутун дунё ҳамжамияти томонидан илиқ кутиб олинган ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларининг ҳуқуқий асосларини Бош қомусимизда яна бир бор мустаҳкамлаб қўяди.

Ташқи сиёсат тўғрисидаги моддага киритилаётган қўшимча, яъни давлат ташқи сиёсатни юритишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги каби умумэътироф этилган тамойилларга асосланиши  бугунги шиддатли, тез ўзгарувчан даврда жуда муҳим ҳисобланади.

Мавзуга оид

АҚШдаги ватандошимиз: Бош қомусимиз лойи...

АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли университети профессори Шоҳзод Тоҳиров Ўзбекистонда ам...

Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков: АҚ...

Нью-Йорк шаҳридаги «Шашмақом» мактаби асосчиси ва раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Изро Ма...

Хитой босма нашрлари Ўзбекистондаги исло...

Хитойнинг “Silk Road Review”, “Pseacher” ва “Китай” журналларида Ўзбекистондаги конститу...

Сўнгги янгиликлар