Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Эрондаги ватандош: Президентимиз томонидан илгари сурилаётган долзарб таклиф ва ташаббуслар унинг халқчил раҳбар ва сиёсатчи эканини яна бир бор намойиш этмоқда

ТЕҲРОН, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Эронда истиқомат қиладиган ватандошимиз Шарқия Исматуллаева Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш жараёни юзасидан ўзининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:


– Мен кўп йиллардан буён Теҳрон шаҳрида истиқомат қилиб келаман ва мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган муҳим жараёнлардан ҳамиша хабардорман.

Шуни таъкидлаш жоизки, Конститутциявий қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйилиши менда Ватанимиз тақдирига ва келажагига даҳлдорлик туйғусини кучайтирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғояни илгари сурилиши, хусусан, фуқароларнинг мамлакатда ёки унинг ташқарисида бўлишидан қатъи назар, давлат томонидан ҳимояланиши тўғрисидаги қоидаларнинг Конституцияда мустаҳкамлаш бўйича таклифлари хорижда истиқомат қилаётган биз каби ватандошлар учун жуда қувонарли бўлди.

Президентимиз томонидан халқ дардини эшитиб, муаммолари ечимини топиш учун илгари сурилаётган долзарб таклиф ва ташаббуслар унинг халқчил раҳбар ва  сиёсатчи эканини яна бир бор намойиш этмоқда.

Бош қомусимизга киритиш таклиф этилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Ватанимиз тараққиётидаги инсон қадрини улуғлаш ғоясига хизмат қилиши, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириши, мамлакатимизни ҳар томонлама барқарор ривожланишига асос бўлади, деб ишонамиз.

Мавзуга оид

Ҳиндистондаги ватандош: Конституциявий и...

Ҳиндистоннинг Жомия Миллия Исломия университети аспиранти Камола Сотиболдиева Ўзбекистонда...

Қирғизистондан муносабат: Ўзбекистон Кон...

Қирғизистонлик сиёсатшунос Денис Бердаков «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда мамлакатимиз...

Япониядан муносабат: Конституцияга такли...

Хоккайдо университетининг иқтисодиёт ва бизнес факультети профессори Хиватари Масато «Дунё...

Сўнгги янгиликлар