Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Июнь/2023   Долзарб

Эрондан муносабат: Олий даражадаги фаол сиёсий мулоқот Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни чуқурлаштиради

ТЕҲРАН, 7 июнь. /«Дунё» АА/. Эроннинг инглиз тилида чоп этиладиган «Iran Daily»  газетаси мухбири Мохаммадреза Абеш Ахмадлу «Дунё» АА мухбирига  берган  интервьюсида Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини  билдирди:


– Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий йўналиши қўллаб-қувватланганини кўрсатган Конституциявий референдум муваффақиятли ўтказилганидан сўнг кўплаб давлатлар Марказий Осиёдаги асосий давлат сифатида Ўзбекистон билан муносабатларини мустаҳкамлашга интилмоқда.

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг Ўзбекистонга давлат ташрифини катта қизиқиш билан кузатдим. Жумладан, олий даражадаги ташриф мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кейинги 25 йил ичида илк бор амалга оширилмоқда.

Тарихга назар ташласак, Қатар 1991 йил 30 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган араб давлатларидан биридир.

Янги дунё тузуми шаклланаётган бир шароитда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амирини таклиф қилиш бўйича оқилона қадами давлатларга икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг афзалликларидан фойдаланишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий соҳани сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш учун улкан салоҳият мавжуд. Олий даражадаги фаол сиёсий мулоқот икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, Қатар билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Форс кўрфази мамлакатлари билан савдо-иқтисодий, сиёсий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларини кенгайтириш учун янги истиқболларни очади.

Қатарнинг улкан молиявий, сармоявий ва илмий-техник салоҳияти уни 2022-2026 йилларга  мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси дастурларини амалга ошириш ва кейинги ривожланишда муҳим ҳамкорлардан бирига айлантиради, чунки расмий Доха Марказий Осиёда барқарор манфаатларга интилмоқда.

Расмий Тошкент ва Доха ўртасида энергетика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Бу соҳалардаги ҳамкорлик икки мамлакат иқтисодий манфаатларига жавоб беради.

Мавзуга оид

Тошкент шаҳрида Адиблар хиёбони очилди...

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барп...

Токиодан муносабат: Япония тажрибаси Ўзб...

Япониянинг ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори Манабу Шизиму «Дунё» А...

Ўзбекистонда балиқ етиштиришда сув сарфи...

Ўзбекистонда балиқ етиштиришда сув сарфини 20–22 фоизга камайтириш имконини берадиган кичи...

Сўнгги янгиликлар