Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Долзарб

Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди


ТЕҲРОН, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Эроннинг нуфузли “Iran Daily” газетаси мухбири Муҳаммадрез Аҳмадлу “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:

– Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномалар асосида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани қувонарлидир.

Бу Қозоғистон билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири эканини яққол намоён этади. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда икки давлат ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичида бўлиб, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё минтақаси салоҳиятини оширишга қаратилган алоқаларни ҳар томонлама фаоллаштириш билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши билан бирга, икки мамлакат халқларига, биринчи навбатда, иқтисодий жиҳатдан ҳам катта фойда келтириши шубҳасиз.

Ишончим комилки, ушбу ташриф доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар, йирик савдо ва сармоявий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга оид келишувлар Марказий Осиё минтақаси учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Мавзуга оид

АҚШ экспертлари фикри: 2018 йил март ойи...

АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги собиқ махсус вакили Ричард Олсен, Жорж Вашингтон униве...

Ўзбекистон фуқароларини ватанга эвакуаци...

Ҳамюртларимизни ватанга қайтариш мақсадида ташкил этилаётган рейслар янги жадвали ишлаб чи...

Туризм ва давлат активлари соҳаларидаги ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни туризм ва давлат активларин...

Сўнгги янгиликлар