Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Эрондан муносабат: Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ўзбек давлатчилиги, фуқаролик жамиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган

ТЕҲРОН, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Теҳрондаги  элчиси Баҳодир Абдуллаев Эрон Исломий Кенгаши Мажлисидаги Эрон-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Нурий Қизилча, Осиё Парламентлар Ассамблеяси Бош котиби ўринбосари Ҳошимий Қашқоий  билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда бугун Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракталар ҳақида маълумот тақдим қилинди. Шунингдек, учрашув иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилганига қаратилди.  

Нурий Қизилча мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикрларини билдирди.

-Ҳар бир давлат ўзининг Бош қомусини мукаммал бўлишини ва уни мамлакат фуқароларининг талаб ҳамда таклифларига сўзсиз жавоб бера олишини хоҳлайди. Ушбу йўналишда доимий изланишларни олиб боради, шу билан бирга хорижий тажрибани чуқур ўрганади, -деди у. - Эроннинг Конституцияси 1979 йилда умумхалқ референдуми асосида қабул қилинган. Орадан 10 йил ўтиб, 1989 йилда Конституцияга қатор ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Эронда президентлик институти жорий этилган, ҳукуматни шакллантиришнинг механизмлари ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ қилиб белгилаб берилган.

Эрон Конституциясига киритилган ушбу ўзгартиришлар жараёнида Бош қомусимиз халқимиз тарихи, қадриятлари ҳамда миллий давлатчилигимизнинг устувор ғоялари устига қурилган, Бельгия, Франция ва бошқа давлатларнинг тажрибаларидан фойланилган.

Ўзбекистонда бу борада олиб борилаётган амалий ишларни олқишлаймиз.

Мен 2021 йилда ўтказилган Президент сайловида хорижий кузатувчи сифатида Ўзбекистонга борган эдим. Овоз бериш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 18 дан ортиқ сайлов участкаларида бўлиб, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказдим.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатингиз фуқаролари билан бўлиб ўтган мулоқотлар жараёнида Ўзбекистонда қисқа муддатларда амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар самарасини бевосита ҳис этдим.

Ёшидан қатъий назар сайловчиларнинг овоз бериш учун участкаларга фаол ташриф буюриши ва уларнинг аъло кайфияти мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ўзбекистонга амалга оширилган ушбу сафарим асносида мен бевосита ўзбек халқининг юқори даражадаги сиёсий онгини, Президент Шавкат Мирзиёевга бўлган юксак ҳурмат-эътиборини ҳис қилдим. Буларнинг барчаси давлатингиз раҳбарининг халқчиллиги, ўз фуқароларига бўлган чексиз муҳаббатидан далолатдир.

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар ўзбек давлатчилиги, фуқаролик жамиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Айниқса,  Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Конституцияни ўзгартириш масаласини умумхалқ референдумини ўтказиш орқалигина ҳал қилиш бўйича илгари сурган ташаббуси ушбу сўзларимнинг амалдаги яна бир исботидир.

Шу ўринда, Ўзбекистон Бош қомусига киритилаётган ўзгартиришлар, хусусан, Конституцияда инсон, унинг ҳаёти ва қадр-қимматини улуғлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш, «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» ғояларини мустаҳкамлаш, экологик-ҳуқуқий нормалар ва электрон ҳукуматни ривожлантириш асосларининг ифода этилиши бўйича таклифлар бизда катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу таклифлар ҳозирги замон талабларидан келиб чиққани ҳамда Ўзбекистон Конституциясининг бугун дунё ҳамжамиятида рўй бераётган сиёсий-иқтисодий жараёнлар, технологик тараққиёт ва шаклланаётган янги муҳит талаблари билан ҳамнафас бўлишини таъминлашга қаратилган десам муболаға қилмаган бўламан.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказишда муваффақият тилайман.

Мавзуга оид

Покистондаги ватандошлар: Конституцияни ...

Покистонда вақтинчи яшаётган ватандошлар ва ушбу мамлакатдаги ўзбек диаспораси фаоллари «Д...

АҚШдаги ватандош: Ўзбекистондаги ислоҳот...

АҚШнинг Калифорния штати Сан-Франциско кўрфазидаги «Uzbek Community Center of San Francisc...

Франциядаги ватандош: Янги конституцияви...

Кеча давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашуви ва ун...

Сўнгги янгиликлар