Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Медиа

Эрондан муносабат: Ўзбекистоннинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш ташаббуси ёш авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ишончли стандартини яратади


ТЕҲРОН, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Эроннинг «Fars News», «Khabar Farsi», «Ghatreh News», «ITNA News», «Khabir News»  ахборот агентликлари саҳифаларида Президент Шавкат Мирзиевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)нинг 46-сессиясида сўзлаган нутқи тўғрисидаги хабарлар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мазкур нашрларда сессия ишида, шунингдек, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет, шунингдек, 150 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари иштирок этгани баён этилган.

Эрон ОАВда чоп этилган мақолаларда Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта 2020 йил октябрь ойида 2021-2023 йиллар учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайлангани алоҳида таъкидланган.

«ITNA News» ахборот агентлиги бош муҳаррири Яшар Ниёзий Ўзбекистон Президентининг ИҲК 46-сессиясидаги долзарб ва сермазмун нутқини катта қизиқиш билан ўқиб чиққанини билдирган.

Журналист Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласининг киритилиши бўйича таклифлар Ўзбекистонда эълон қилинган «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва  аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» доирасида жуда долзарблигини таъкидлаган.

У ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Президентининг доимий эътиборида экани таҳсинга сазовор, деб қайд этган.

Яшар Ниёзий кўра, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция узоқ вақтдан бери кутилаётган ташаббусдир. Чунки ёшлар ҳуқуқлари бўйича ягона халқаро конвенцияни қабул қилишга бугун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж  сезилмоқда. Ушбу ҳужжат ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ягона ва ишончли стандартни ўрнатишга ёрдам беради, шунингдек, ёшлар муаммоларига турли хил ёндашувларга чек қўйиш имкониятини тақдим қилади.

Мавзуга оид

Эрондан муносабат: Ўзбекистонни ривожлан...

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаментининг расмий ахборот порталида ...

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чи...

АҚШ Афғонистондаги қўшинларини 2001 йил амалга оширилган терактларнинг 20 йиллиги снаси - ...

Эрондан муносабат: Ўзбекистон ва ЕОИИ ўр...

Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи давлат расмий мақомини олиши ...

Сўнгги янгиликлар