Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Эрондан муносабат: Яқин келажакда Ўзбекистон-Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳажми бир неча баробар ортишига гувоҳ бўлишимиз мумкин

ТЕҲРОН, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. «Ala Tejarat Mahad Qabous» компанияси директорлар кенгаши раиси, Эрон ёшлар жамиятининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси раҳбари Солеймон Хивечи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифига ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Ўзбекистон раҳбарининг Венгрияга расмий ташрифи ҳар доимгидек мазмунли, тадбирларга бой бўлди, - деди у. - Асосий эътибор анъанавий тарзда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлардан ташқари, Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифининг савдо-иқтисодий ва сармоявий таркибий қисми бизнес-форум якунлари бўйича томонлар ўртасида эришилган кўплаб келишувлар билан тўлдирилди. Ўзбекистон ва Венгрия вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакилларининг «G2B» ва «B2B» учрашувлари бўлиб ўтди.

Томонлар қатор устувор йўналишлар, жумладан, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, электроника, тўқимачилик, автомобилсозлик ва кимё саноати соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирди. Яқин келажакда Ўзбекистон-Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳажми яна бир неча баробар ортишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми сўнгги бир неча йил ичида 3 баробар ошгани, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи чоғида ЕИ мамлакатлари ишбилармон доиралари вакилларининг Тошкент билан фаол ҳамкорлик қилишга қизиқишнинг юқорилиги томонларнинг ушбу йўналишдаги улкан салоҳиятидан далолатдир.

Мавзуга оид

Владимир Норов: Туркий давлатлар ташкило...

Тошкентда ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирлик...

Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Испаниядан муносабат: Ўзбекистон ёшлари ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон учун 100 ғоя» ташаббуси хорижий давл...

Сўнгги янгиликлар