Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Ноябрь/2020   Биласизми?...

Эронлик навоийшунос “Чет эллик мутахассис дарслари” лойиҳасида машғулотлар ўтмоқда

ТEҲРОН, 22 ноябрь. /Дунё АА/. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мазкур олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Чет эллик мутахассис дарслари” онлайн-лойиҳасини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Мазкур лойиҳада таниқли эронлик мутахассис, Алишер Навоий ижодий мероси тадқиқотчиси, Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени соҳиби, профессор Муҳаммадзода Ҳусайн Сиддиг ҳам иштирок этмоқда.

Унинг ўқув курслари ҳар ҳафта сешанба ва пайшанба кунлари (жорий йил 17 ноябрь кунидан бошлаб) “Туркий ва форс адабиётларининг бир-бирига таъсири” мавзусида онлайн шаклда ўтказилмоқда. Биринчи босқичда олтита машғулот ўтказиш кўзда тутилган.

Чет эллик мутахассислар иштирокидаги мазкур ўқув услуби муваффақиятли синовдан ўтказилгач, университет келаси йилдан бошлаб махсус онлайн платформада мунтазам тарзда бундай ўқув машғулотларини ташкил қилишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда қайси ёнилғи туридан кўп фо...

Жорий йил 1 январь ҳолатига кўра, (техник-кўрик натижаларига биноан) Ўзбекистонда жисмоний...

Ўзбекистонга кир ювиш машиналари асосан ...

Жорий йил январь-апрель ойлари мобайнида Ўзбекистонга 16 мамлакатдан 21,4 миллион доллар ҳ...

Тошкент вилоятида такси хизматларидан эн...

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида автомобил транспорти томонидан кўрсатилган бозор...

Сўнгги янгиликлар