Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Декабрь/2020   Сиёсат

Эртага Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарлари онлайн-саммит ўтказадилар


ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилишича, тадбир кун тартибидан Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши оқибатларини енгиб ўтишда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт алоқаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа тармоқларда кооперацияни кучайтириш ҳамда ҳудудлараро мулоқотлар, таълим ва гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган устувор дастур ва лойиҳаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Учрашув чоғида икки давлат етакчилари жаҳон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашадилар, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашиш чора-тадбирларини муҳокама қиладилар.

Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниб, иқтисодиёт ва инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши ва савдони техник тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланади.

Мавзуга оид

Александр Рар: Ўзбекистон Европа ва Осиё...

Германиялик сиёсатшунос Александр Рар «Дунё» АА мухбирига берган эксклюзив интервьюсида Ша...

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадл...

Кеча БМТ Тараққиёт дастури кўмагида «Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)ни а...

Ўзбекистон элчиси Малайзия парламенти Ва...

Ўзбекистон элчиси Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери билан парламентлараро ҳамк...

Сўнгги янгиликлар