Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Август/2020   Жамият

Эртага Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд халқаро форуми ўз ишини бошлайди


ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. 12-13 август кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича "Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» Самарқанд онлайн форуми ўтказилади. 

Форум Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколотхонаси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Фридрих Эберт фонди ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

«Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги халқаро форум ёшлар ҳуқуқларини тарғиб қилишнинг долзарб масалаларига бағишланади.  

Анжуманда БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ, Африка Иттифоқи тизимидаги ёшлар тузилмалари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро, минтақавий ва миллий институтлар, жаҳон ёшлар ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ҳуқуқшунослар ва таҳлил доиралари, Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари бўйича агентлик ташкилотлари мутасаддилари ҳам қатнашади.

Самарқанд форуми доирасида Президентимизнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган муҳим ташаббуси асосида ишлаб чиқилган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳасининг навбатдаги муҳокамасини ўтказиш режалаштирилган. Ушбу Конвенция том маънодаги янги ҳужжат бўлиб, унда ёшларнинг ҳозирги замонда дунё миқёсида эътироф этилиши зарур бўлган ҳуқуқлари ўз аксини топган.

Шунингдек, ёшлар ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари орасидаги боғлиқлик, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги билими ва ҳуқуқий онгини ошириш, 2030 йилгача янада хавфсизроқ келажакни қуриш, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ёшларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинади.

Энг асосийси, Конвенцияда "ёшлар сиёсати" тушунчаси моҳиятига ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқлари: давлат ва хусусий сектор, шунингдек нодавлат ташкилотларнинг ёшларга қаратилган фаол фаолиятига доир сиёсат сифатида кенг маъно сингдирилган.

Форум якунида Самарқанд резолюциясини қабул қилиш, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳасини БМТ низомий тузилмаларига ва инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий қўмиталарига кўриб чиқиш учун киритиш назарда тутилган.

Мавзуга оид

Халқ дипломатияси—ҳайрли ҳаракатлар сиёс...

«Дунё» АА мухбири марказ раҳбари Қобилжон Собиров билан ўтган йиллар давомида ШҲТ доирасид...

ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирза...

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев карантин даврида жисмоний ва ...

Бугун Ўзбекистонда ID-карталар бериш бош...

Бугун, 4 январдан бошлаб Ўзбекистонда ID-карталар бериш бошланади...

Сўнгги янгиликлар