Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Август/2020   Мустақилликка 29 йил

“Etihad Airways” авиакомпанияси менежери, ватандош: “Ўзбекистон ва хориждаги ҳамюртларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайман”


АБУ-ДАБИ, 26 август. /“Дунё” АА/. Саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистон Давлат Мустақиллигига 29 йил тўлади. Шу муносабат билан байрам арафасида турли давлатларда яшаётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таълим олаётган ватандошлар ўз байрам табрикларини йўлламоқда.

Мухторжон Ахмедов, Бирлашган Араб Амирликларининг “Etihad Airways” авиакомпанияси менежери, ватандош:

– Дастлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаганман. Кейинчалик Англиянинг Оксфорд-Брукс университетида ҳам таҳсил олиб, ҳозирги кунда БААнинг “Etihad Airways” авиакомпаниясида молиявий масалалар бўйича бошқарувчи вазифасида фаолият олиб бормоқдаман.

Турли ташаббуслар доирасида Абу Даби шаҳридаги мамлакатимиз элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келамиз. Меҳнат фаолиятим давомида орттирган тажрибаларимни мамлакатимизда авиация соҳасини ривожлантиришга йўналтириш истагидаман.

Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон ва хориждаги барча ватандошларни Мустақиллик байрами билан муборакбод этаман.

 

Мавзуга оид

Тожикистоннинг мамлакатимиздаги элчиси б...

Тожикистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имоми кириб келаётган Му...

Ахмедов Одил Алимжанович–футбол бўйича Ў...

Ахмедов Одил Алимжанович–футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори – Шанхай “S...

Тюмен давлат университети хорижлик талаб...

Шу кунларда Ўзбекистон халқи асосий байрам – давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги кунини...

Сўнгги янгиликлар