Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Маданият

Етук адиб Мақсуд Шайхзода ҳақида фильм суратга олинади


ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Озарбайжон маданият маркази ва “First art media” студияси ҳамкорлигида “Мақсуд Шайхзода: Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильми суратга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Мазкур фильм Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси доирасида тасвирга олинмоқда. Кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан биридир.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Нурилло Нарзуллаев,  оператор Музаффар Юсупов, картина директори Шуҳрат Ҳамидуллаев, продюсер Тоҳирбек Қўчқорбеков.

“Мақсуд Шайхзода: Эркка интилган шоир” ҳужжатли фильмида бадиий саҳналар ҳам бўлиб, уларни тасвирга олишда ўзбек ва озарбайжон актёрлари иштирок этади.

Мавзуга оид

«Илҳақ» бадиий фильми Беларусда намойиш ...

«Ўзбекфильм» киностудияси делегация Беларусга сафари доирасида ушбу мамлакатда таҳсил олаё...

Россиядаги халқаро кинофестивалда ўзбек ...

Жорий йил 14-18 ноябрь кунлари Россияда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги XVII «Волоколамс...

Ўзбекистон Таиланд халқаро мода ҳафталиг...

Жорий йил 6 декабрь куни Бангкокда Таиланд сайёҳларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонида...

Сўнгги янгиликлар