Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Сентябрь/2020   Таҳлил

Европа Иттифоқининг чегара бошқарувини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастури натижалари сарҳисоб қилинди


ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. «Дунё» АА/. Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштирилган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА)нинг тўққизинчи даврасининг якуний анжумани 15 сентябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Унда дастурнинг сўнгги беш йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Анжуманда Марказий Осиёнинг чегараларни бошқариш бўйича маҳаллий муассасалар вакиллари, БОМКА дастурини амалга ошириш Консорциуми, Европа Иттифоқи ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчихоналарининг 100дан ортиқ юқори даражали вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари қатнашди.

БОМКА дастури доирасида 2003-2020 йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатларига қиймати 40 миллион евродан ортиқ маблағ ажратилган бўлиб, шундан 6,6 миллион евро миқдоридаги маблағ дастурнинг 9-даврасини (2015-2020 йиллар) амалга ошириш учун сарфланди.

Яқин келажакда БОМКА дастурининг 10-даврасини бошлаш режалаштирилган. Унинг бюджети 2020-2025 йиллар учун 21,75 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот ўрнида, жорий йил 6 июлда БОМКА-10 дастури бўйича Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида молиявий шартнома имзоланган эди. Дастурда Марказий Осиёнинг беш давлати ва Афғонистон иштирок этади.

Мавзуга оид

Мустақил Ўзбекистон – янги стратегия, ян...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар...

Коррупцияга қарши кураш: Ўзбекистон халқ...

“Transparency International” халқаро коррупцияга қарши кураш олиб борувчи глобал фуқаролик...

Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат: тизимли “қ...

оронавирус пандемияси глобал даражада жаҳон соғлиқни сақлаш тизими ва иқтисодиётига катта ...

Сўнгги янгиликлар