Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Август/2021   Марказий Осиё

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили МОХИ раҳбари билан музокаралар ўтказди

ТОШКЕНТ, 24 август. /«Дунё» АА/.  Бугун Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакала билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


МОХИ маълумотига кўра, тадбирда, шунингдек, ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Ш.Адриан ҳам иштирок этди.

Tери Ҳакала Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон тутган янги минтақавий йўл туфайли минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратилгани, ишонч руҳи мустаҳкамланиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган, асосий мақсади Марказий Осиёни яхши қўшничилик, барқарорлик ва фаровонлик минтақасига айлантириш учун амалий таклифлар ишлаб чиқиш бўлган Марказий Осиё халқаро институти фаолиятига юқори баҳо берди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва турли соҳалардаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. МОХИ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари  «ақл марказлари» ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот натижалари ўлароқ, қўшма дастурларни амалга ошириш бўйича амалий саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш, тадбирлар, жумладан, илмий-тадқиқот ишлари, семинарлар, конференциялар, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва ЕИ вакиллари иштирокидаги эксперт учрашувларини ташкил этиш  тўғрисида  келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ўзб...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ...

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қирғ...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистонга 10 минг дона олма, ўрик, гило...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири амалий таш...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 февраль куни амалий ташриф билан Қирғи...

Сўнгги янгиликлар