02/Декабрь/2020 Иқтисодиёт
ТОШКЕНТ, 2 декабрь. / “Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб ҳабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастури самарадорлиги ва амалий натижалар келтиришини таъминлаш юзасидан устувор йўналишлар ҳамда муҳим тармоқларни муҳокама қилиш ва аниқлаб олиш мақсадида ташкил этилди.
Музокаралар давомида Европа Иттифоқи вакиллари республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, “Самарали бошқарув” тамойили асосида Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.