Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Январь/2020   Вазирлик янгиликлари

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан учрашув


ТОШКEНТ, 29-январ. /"Дунё" АА/. Амалий ташриф билан Германияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Иттифоқи Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррелл Фонтеллес билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.

Вазир Жосеп Боррелл Фонтеллесни Евроиттифоқ ташқи сиёсат идораси раҳбари этиб тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақият тилади. Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга томонлар тайёрлиги тасдиқланди.

Учрашувда турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга шубҳасиз янги туртки берадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Европа тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ва Ўзбекистон-Европа кўп қиррали алоқаларини ривожлантиришга қаратилган бошқа ҳужжатларни имзолашга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини жадаллаштиришга келишиб олинди.

Суҳбат чоғида минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Жосеп Боррелл Фонтеллесни 2019-йил ноябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви натижаларига ЙИ юқори баҳо беришини, ушбу тадбир кун тартибига минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликнинг долзарб масалалари, шу жумладан Афғонистондаги вазият киритилганлигини қайд этди.

Европа дипломатияси раҳбари Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, 2020-йил 27-январ куни – Берлин шаҳридаги “Яшил Марказий Осиё” конферентсияси арафасида ОАВда Жосеп Боррелл Фонтеллеснинг “ЙИ ва Марказий Осиё: яшил келажак бўйича биргаликда ишлаш учун янги имкониятлар” номли мақоласи эълон қилинди. Унда, хусусан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги мажбуриятлари кўрсатилган ва ўзаро муносабатлар янги даврга кирганлиги қайд этилган.

 

Мавзуга оид

Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раи...

Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатлари...

Комил Рашидов ТИВ Шартнома-ҳуқуқ бошқарм...

Бунга қадар Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ...

Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхал...

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Фавқулодда ва Мухтор Эл...

Сўнгги янгиликлар