Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Ноябрь/2021   Эксклюзив

Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Шинас: Ўзбекистон Европа Иттифоқининг узоқ йиллик ҳамкори

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Музокаралар якунида Европа комиссияси вице-президенти Агентлик мухбирига берган интервьюсида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугуни ҳолати ҳақидаги фиркларини  изҳор қилди.

- Бугун ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.

Учрашув давомида ««Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилиши ва «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокара жараёнига оид масалаларни муҳокама қилдик.

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг узоқ йиллик ҳамкори ҳисобланади, бугунги ташрифим эса ўзаро муносабатларимиз жадаллашаётганининг тасдиғидир.

Шунингдек, Афғонистон муаммоси бўйича самарали ҳамкорлик, айниқса, чет эл фуқароларини Ўзбекистон орқали эвакуация  қилиш бўйича кўмак учун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига шахсан миннатдорлик билдираман.

Мавзуга оид

Тауфик Желасси: Тошкент декларациясида э...

ЮНЕСКО Бош директорининг алоқа ва ахборотлаштириш сектори ёрдамчиси Тауфик Желасси «Дунё» ...

Венгрия элчиси Дьюла Ковач: Ўзбекистон б...

Жорий йил 3-4 октябрь кунлари бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия саммитида иш...

Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми...

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қадимий Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини берди...

Сўнгги янгиликлар