Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Европа парламенти депутати билан учрашув


БРЮССЕЛЬ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Европа парламенти депутати Максимилиан Кра билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистонга яқинда тақдим қилинган «GSP+» бенефициар мамлакати мақоми доирасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномасини тайёрлаш, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши билан боғлиқ жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди.

Парламент аъзоси Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни мамнуният қайд этиб, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон-Европа муносабатларининг жадал ривожланаётганидан мамнуният билдирилди. Шу билан бирга, у томонларнинг «GSP+» доирасида амалга оширган ишлари хусусида тўхталиб, бу борадаги ҳамкорликда ривожланиш мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, депутат Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлар экан, ЕИ бу йўналишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, суҳбатдош Тошкентда ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Муаммолар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қатор қўшма тадбирлар ўтказилиши юзасидан келишувга эришди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси БМТнинг Оролбўйи м...

Кеча Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида ватандошимиз, Брюссель э...

Озарбайжонда «Низомий Ганжавий ва Алишер...

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси томонидан буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг тава...

Туркияда автоҳалокатга учраган Ўзбекисто...

Туркияда тўрт ойга яқин вақт давомида комада ётган ўттиз ёшли Ўзбекистон фуқароси Нозима ...

Сўнгги янгиликлар