16/Июль/2022 Ҳамкорлик
ТОШКЕНТ, 16 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа ташқи ҳаракатлар хизмати Марказий Осиё бошқармаси бошлиғи Дитмар Крисслер билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Вазирлик маълумотига кўра, учрашув давомида Ўзбекистонни минтақавий IТ-марказга айлантириш, ахборот технологиялари йўналишини асосий драйвер соҳа даражасига кўтариш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизда аутсорсинг хизматлари (БПО ва КПО) ривожлангани қайд этилди. Хорижий компаниялар иштирокида БПО хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IТ-маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлиги таъкидланди.
Мулоқот чоғида ҳамкорликни янада жадалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар ва истиқболли йўналишларни аниқлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни самарали давом эттиришга келиб олди.