Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Январь/2022   Марказий Осиё

Европа ва Марказий Осиё минтақасида озиқ-овқат тизимлари масалаларига бағишланган Қишлоқ хўжалиги бўйича Европа комиссиясининг 42-сессияси бўлиб ўтди

РИМ, 23 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 19-21 январь кунлари БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташаббуси билан Европа ва Марказий Осиё минтақасида озиқ-овқат тизимлари масалаларига бағишланган Қишлоқ хўжалиги бўйича Европа комиссиясининг 42-сессияси виртуал тарзда ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда дунёнинг 45 та давлати ва Европа Иттифоқи делегатлари, халқаро ноҳукумат ташкилотлари ва илмий-тадқиқот институтлари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

ФАО бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё минтақавий вакили Владимир Рахманин кириш сўзида “мазкур тадбир БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида Европа ва Марказий Осиё минтақасида озиқ-овқат тизимларига оид масалаларни муҳокама қилиш нуқтаи назаридан жуда долзарб аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

ФАОнинг 2022-2031 йилларга мўлжалланган янги Стратегия дастурида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш, овқатланиш, атроф-муҳит ва турмуш шароитини яхшилашни ўз ичига олган 4 та асосий йўналиш белгилаб олинган.

Сессия чоғида ўтган давр мобайнида Европа ва Марказий Осиё давлатлари томонидан олиб борилган ислоҳотлар натижасида бу соҳада бир қатор ижобий кўрсаткичларга эришилгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, минтақада ёш болаларда ортиқча вазн, чақалоқларни илк олти ойда фақатгина она сути билан озиқлантириш, катталарда семизликнинг ортиши ва тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш масалалари жиддий хавотирларга сабаб бўлаётгани ҳам тилга олинди.

Ушбу сессия доирасида ФАО минтақавий котибияти масъуллари томонидан иштирокчиларга мавзуга доир маълумот ва таҳлиллар тақдим этилгани ҳолда аъзо давлатлар вакиллари билан муҳокамалар уюштирилди.

Ушбу сессияда Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган изчил ва кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган муваффақиятлар тўғрисидаги атрофлича маълумотлар тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган қишлоқ хўжалиги стратегияси изчил равишда амалиётга жорий этилаётгани қайд этилди. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш, ер ислоҳотлари, кооперация ва кластерларни ривожлантириш, жабҳага замонавий билим ва инновацияларни жорий этиш, шунингдек қишлоқда аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Минтақада Орол денгизи фожеаси, иқлим ўзгариши, тупроқ шўрланиши ва сув танқислигининг салбий оқибатларининг таъсири ортиб бораётган бир даврда Ўзбекистон ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалигида инновация, янги интенсив усуллар ва ресурсга тежамкор бўлган технологияларни кенг жорий этишга асосий эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистонда ФАО томонидан олиб бораётган ишлар натижаси ижобий қайд этилиб, Оролбўйи минтақасида барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш, агроэкология ва тўғри овқатланиш кўникмаларини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш таклиф этилди.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида Қишлоқ хўжалиги бўйича Европа комиссиясининг 2022-2024 йиллар учун Ижроия қўмита аъзолари сайланди.

Сайлов натижаларига кўра, Ижроия қўмита раислигига М.Жоргиадес (Кипр), унинг ўринбосарлари этиб Л.Попандонова (Шимолий Македония) ва К.Антюхин (Россия) ҳамда қўмита аъзолигига Ўзбекистоннинг ФАО ҳузуридаги доимий вакил ўринбосари Н.Қўшназаров, Л.Егри (Венгрия), С.Харутиниан (Греция), В.Илич (Сербия), А.Фабиан (Словакия) ва Ж.Йилек (Чехия) сайланди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, ФАО қишлоқ хўжалиги бўйича Европа комиссияси 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси Европа учун Минтақавий конференциянинг навбатдаги сессиясига тайёргарлик кўриш, мавзуга оид тавсиялар ишлаб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар ижроси юзасидан ҳисобот тайёрлашдан иборатдир. Комиссия йиғилишлари ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади, унинг фаолияти сайлов асосида тайинланган 9 нафар аъзо давлатлар вакилларидан иборат Ижроия қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Тожикистон БМТда Марказий ...

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов Нью-Йоркда Тожикистон ҳукумат...

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳам...

25-26 ноябрь кунлари Туркистон шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида и...

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош в...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов кеча Қозоғистон Бош вазирининг Ўзбек...

Сўнгги янгиликлар