Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Январь/2023   Долзарб

Европадан муносабат: Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома тузилгани Марказий Осиёда йирик дипломатик ютуқ бўлди

БРЮССЕЛЬ, 28 январь. /“Дунё” АА/. «Diplomatic World» нашрининг (Бельгия) лойиҳалар бўйича менежери Альберто Туркстра Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунларини “Дунё” АА учун қуйидагича изоҳлади:


– Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи диққат марказида ўзаро кун тартибининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, янги инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш ва бошқа долзарб масалалар турди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома тузилгани Марказий Осиёда йирик дипломатик ютуқ бўлди, деб ҳисоблайман.

Кун тартибидаги яна бир муҳим масала – Ўзбекистон-Хитой-Қирғизистон темир йўли қурилиши истиқболлари бўлди. Узоқ вақт давом этган музокаралар ва тадқиқотлардан сўнг мазкур лойиҳа бўйича умумий қарорга келинди. Уч давлат раҳбарияти ушбу йирик лойиҳани амалга оширишда ўзларининг сиёсий иродасини намоён этмоқда. Темир йўл қурилиши Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг иқтисодий, савдо, логистика ва транспорт имкониятларини бир неча баробар ошириш имконини беради.

Яна бир эътиборга лойиқ жиҳат - Қамбарота ГЭС-1ни биргаликда барпо этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилгани бўлди. Бу томонларнинг турли долзарб масалаларни ҳал қилишда конструктив ва прагматик ёндашувини намойиш этади.

Мавзуга оид

Малайзиядан муносабат: Ўзбекистон Презид...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун видеоконференция шаклида ўтказилган Олий Е...

Испаниядан муносабат: Туркманистон Прези...

Испаниянинг «СЕРCОБЕ» асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи уюшма Шарқий Европа ва МДҲ давлатлар...

Польшадан муносабат: Ўзбекистоннинг ТДТг...

Йоанна Маршалек-Кава, Николай Коперник номидаги университетнинг Сиёсий ташкилотлар кафедра...

Сўнгги янгиликлар