Uz / Ўз Ru En

Toshkent

02/Декабрь/2020   Спорт

Европалик легионер футболчи Швейцария матбуотида Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди


ФРАНКФУРТ-МАЙН, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Швейцариянинг “Aargauer Zeitung” газетаси Ўзбекистоннинг “Пахтакор” футбол жамоасида тўп сураётган хорижлик легионер Эрен Дердиёкнинг юртимиз ҳақидаги таассуротларига бағишланган мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Кўпчилик бироз ҳайратга тушди - яқинда мамлакат чемпионига айланган Эрен Дердиёк Ўзбекистон ҳақида” сарлавҳали мақолада асли Швейцариянинг Базель шаҳридан бўлган “Пахтакор” футбол клубининг легионер ўйинчиси ҳақида сўз бориб, унинг Ўзбекистон ва ўзбек футболи ҳақидаги илиқ фикрлари кенг оммага етказилган.

Мақолада Ўзбекистон, унинг пойтахти Тошкент ва меҳмондўст халқимиз, Э.Дердиёкнинг ўзбек футбол жамоасига келиб қўшилиш тарихи ва юртимиздаги ҳаёти тўғрисида батафсил маълумот берилган. “Э.Дердиёк ўзининг Тошкентдаги янги ҳаёти ҳақида тўлқинланиб гапирганда ҳар қандай тингловчи уни қисқа муддатда Ўзбекистонга бу қадар мослашганидан ҳайратга тушади”, - дейилади мақолада.

“Ҳар қандай хорижликда бу ўлка жуда илиқ таассурот қолдиради. Ўзбекистонда ҳаёт жуда ажойиб”, - дейди Э.Дердиёк.

Таъкидланишича, швейцариялик футболчининг Ўзбекистон футбол жамоасига ўтиши ҳақидаги маълумот олдинига кўпчиликни бироз ҳайратга солган. Нашр легионер футболчининг “Аммо Осиё футболини муносиб баҳолаш керак, деб ҳисоблайман. Чунки бу ерда жуда яхши клублар ва ўйинчилар бор. “Пахтакор” ҳақиқатдан ҳам улар орасида етакчи футбол жамоасидир”, - деган сўзларини келтирган.

Мавзуга оид

Қурбонмурод Номозов Перуда ўтказилган оғ...

Перуда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида онлайн Жаҳон кубоги мусобақал...

2022 йил Дакарда ўтказиладиган ўсмирлар ...

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Сенегал ҳукумати билан биргаликда Дакар шаҳрида ўтиши режал...

Токио – 2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинл...

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ...

Сўнгги янгиликлар