Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Март/2023   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Европарламент делегацияси 3-5 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

БРЮССЕЛЬ, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дильёр Ҳакимов Европа парламентнинг Марказий Осиё ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси аъзоси Ришард Чарнецки билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири


Учрашувда жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдумига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жамоатчилик томонидан юборилган 200 мингдан ортиқ таклифларнинг ҳар бири синчиклаб ўрганиб чиқилгани, бунда халқаро тажриба ҳам инобатга олингани, турли соҳалардан етук мутахассислар ва экспертлар жалб этилганига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгиланаётган Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш ислоҳотлар марказига олиб чиқилаётганлиги таъкидланди.

Асоий Қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар сони 3,5 баробарга оширилаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари борасида ҳам батафсил фикр алмашилди.

Рышард Чарнецки жорий йил 3-5 апрель кунлари Европарламент делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига пухта тайёргарлик кўрилаётгани ва унинг доирасида кўплаб учрашувлар ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.

Томонлар жорий йилда Тошкент ва Брюссель шаҳарларида бир қатор қўшма тадбирларни ташкил этиш ва уларни юқори даражада ўтказишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансу...

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасига Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Мубаййин» асари қўлёз...

Бош Қомусимиз - Ўзбекистоннинг барқарор ...

Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозон шаҳридаги Фундаментал тиббиёт ва биология инс...

АҚШ Савдо вакили офиси: Ўзбекистон ЖСТга...

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ Савдо вакили ўринбосари Кристофер Уилсон ва Савдо вак...

Сўнгги янгиликлар