Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Декабрь/2021   Долзарб

Европарламент депутати Тьерри Мариани: Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг сиёсати туфайли Марказий Осиё ижобий ўзгаришлар йўлидан бормоқда


БРЮССЕЛЬ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Европарламент депутати Тьерри Мариани “Дунё” ахборот агентлиги учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:

– Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтган учрашуви ушбу мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожида янги босқични бошлаб берди.

Мен Ўзбекистон ва Қозоғистонга бир неча бор ташриф буюрганман ва ҳамиша Франция ва Европа уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тарғиб қилганман.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги муҳим стратегик ҳамкорлари ҳисобланади.

Икки давлат раҳбарларининг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган сиёсати, шунингдек, ушбу мамлакатлар томонидан кейинги йилларда минтақавий ҳамкорликка берилган туртки туфайли Марказий Осиё ижобий ўзгаришлар йўлидан бормоқда.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги шериклик уйғун ривожланиб боришига ишончим комил ва бу борада зарур саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрмиз.

Мавзуга оид

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси: "Дўст б...

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Я...

Хорижий инвестор: Бугунги кунда Ўзбекист...

Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқот доирасида хор...

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим ...

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлан...

Сўнгги янгиликлар