Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Июнь/2020   Сиёсат

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди


ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

Ушбу орден билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (8 миллион 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Мавзуга оид

АҚШ экспертлари Президентнинг Олий Мажли...

АҚШ кенг жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга т...

Ҳакимжон Зокиров: Ўзбекистон ўз келажаги...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида барч...

Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котибин...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни мамлакатимизда расмий та...

Сўнгги янгиликлар