Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Июнь/2020   Илм-фан

Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш вазифалари белгиланди


ТОШКЕНТ, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фаолияти ва илмий салоҳиятини танқидий таҳлил қилган ҳолда академик илм-фанни янада ривожлантириш, илмий ташкилотларнинг тадқиқотлар ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган илмий ташкилотлар раҳбар ва ёрдамчи ходимларининг айрим тоифалари меҳнатини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, қарорда 2020 йил 1 январдан бошлаб Фанлар академияси илмий ташкилотларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплашни Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш белгиланди. Шунингдек, бошқарув ходимлари ва айрим ёрдамчи ходимларнинг иш ҳақи миқдорини уларнинг эгаллаб турган лавозими ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда 130 фоизга табақалаштирилган миқдорда ошириш қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вaзирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар грантлари, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, ҳуқуқий ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур илмий лаборатория ускуналари сотиб олиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш «Ziyo Fоrum» фондининг маблағлари ҳисобига қопланиши мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Респyбликаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамда Биоорганик кимё инститyтида фаолиятни  такомиллаштириш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш маркевлари ташкил қилиниши тасдиқланди.

Қарорда Молия вазирлигига  2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг «Тошкент музейи» филиали раҳбар ва илмий ходимлари иш ҳақини Фанлар академияси илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштириш вазифаси юклатилди.

Мавзуга оид

“Ўзбекистон олий таълим муассасаларида к...

“Erasmus+” миллий офиси ташаббуси билан “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кредит тиз...

Швейцария Ўзбекистондаги мактабларда мас...

Грант ажратиш бўйича тегишли шартнома 7 август куни имзоланди...

АҚШнинг Вебстер университети таълим даст...

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан Ўзбекистонда АҚШнинг Вебстер универ...

Сўнгги янгиликлар